АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари яна Форс кўрфази ва Уммон кўрфазининг нейтрал сувлари устида, Эрон ҳаво ҳудуди яқинида учмоқда.
Бу ҳақда Яқин Шарқ ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларидаги манба маълум қилди.
Манбага кўра, камида иккита АҚШ танкер самолёти Форс кўрфазининг нейтрал сувлари устидан учиб ўтгани қайд этилган, улар Эрон назоратидаги ҳаво ҳудуди чегарасига яқин жойда айланиб юришган.
Манба шунингдек, яна иккита самолёт Форс кўрфази қирғоғида, иккитаси эса Уммон кўрфазининг нейтрал сувлари устида учаётганини хабар қилди. Булар Boeing KC-135R Stratotanker ва Boeing KC-46A Pegasus танкер самолётлари.
8 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан сулҳ битими энди кучга кирмаслигини эълон қилди ва Теҳронни келишувларни бузганликда айблади. Шундан сўнг, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудига янги ҳужумлар церийасини эълон қилди.
Ўз навбатида, Эрон Парламенти Спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф Ҳормуз бўғози фақат Теҳрон шартлари бажарилган тақдирдагина очиқ қолишини айтиб, Вашингтоннинг босими ва таҳдидлари самарасиз бўлишини таъкидлади.