Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти Саудия Арабистони соҳиллари яқинида йўқолди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти Саудия Арабистони соҳиллари яқинида йўқолди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти Саудия Арабистони соҳиллари яқинида радарлардан йўқолди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли Sikorsky MH-60R Seahawk вертолёти Саудия Арабистони соҳиллари яқинидаги Қизил денгиз устида радарлардан йўқолган.

Парвоз маълумотларига кўра, вертолёт дастлаб соатига қарийб 220 километр тезликда, 91 метр баландликда ҳаракатланган. Орадан 11 дақиқа ўтиб, унинг тезлиги 17 километргача, баландлиги эса нол метрга тушган.

Яна икки дақиқадан сўнг вертолёт тезлиги нолга тушган ва шундан кейин транспондер сигнали узилган.

Ҳозирча АҚШ Марказий қўмондонлиги ва Пентагон ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган. Вертолёт билан нима содир бўлгани ва экипаж тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Киритилди: 08:55 06.10.2026. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!