Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ҲАМАСни Ғазо секторида сулҳ тузишдан бош тортишнинг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди

 АҚШ ҲАМАСни Ғазо секторида сулҳ тузишдан бош тортишнинг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди

БУ ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар берди.

Қатар ва Миср расмийлари ҲАМАС етакчиларига Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлмасалар, ҳибсга олинишлари, активлари музлатилиши, санкциялар ва Доҳадаги хавфсиз қароргоҳларидан чиқариб юборилишлари каби чоралар кўрилиши мумкинлигини айтишган.

АҚШ президенти Жо Байден ҲАМАСни "ўт очишни батамом тўхтатиш йўлидаги ягона тўсиқ" деб атади.

"АҚШ президенти таклиф қилган вариант ҲАМАСга тўғри келмайди. Уларнинг ҳисоблашича, Байден урушнинг тугашини кафолатламайди. Шу билан бирга, Вашингтон ўт очишни тўхтатиш бўйича ҲАМАСдан ҳали якуний жавоб олгани йўқ", деб ёзмоқда Тhe Wall Street Journal.

Киритилди: 18:50 09.06.2024. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!