Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Гренландиядаги манфаатлари йўлида бошқа давлатлардан “баҳона” сифатида фойдаланмасин

АҚШ Гренландиядаги манфаатлари йўлида бошқа давлатлардан “баҳона” сифатида фойдаланмасин

АҚШ Гренландиядаги манфаатлари йўлида бошқа давлатлардан “баҳона” сифатида фойдаланмасин — Хитой ТИВ.

Душанба куни Пекинда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг Вашингтон Гренландияда Хитой ва Россия назоратини олдини олиш мақсадида оролни эгаллаши кераклиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Хитой ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Пекиннинг Арктикадаги фаолияти минтақада тинчлик, ҳамкорлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган ҳамда халқаро ҳуқуққа асосланган.

"Барча давлатларнинг Арктикада қонун доирасида фаолият юритиш ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши лозим. АҚШ бошқа давлатларни баҳона қилиб, ўз манфаатларини кўзламаслиги керак. Арктика халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларига тааллуқли ҳудуддир", — деди хитойлик расмий.

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияни Россия ёки Хитой эгалламаслиги учун сотиб олишни хоҳлашини айтмоқда. Дания ва Гренландия раҳбарлари эса ҳудуднинг келажаги унинг аҳолиси томонидан белгиланиши кераклигини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!