Сўнгги йилларда жамоатчиликнинг сиёсатчиларга бўлган ишончи турли мамлакатларда барқарор равишда пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Statista Consumer Insights маълумотларига кўра, АҚШ аҳолисининг бор-йўғи 7 фоизи сиёсатчиларга ишонишини билдирган. Бу кўрсаткич сиёсатчиларни мамлакатдаги энг кам ишониладиган касблар қаторига қўяди.
Худди шундай тенденция Германия ва Буюк Британияда ҳам кузатилади — бу мамлакатларда ҳам сиёсий қатламга бўлган ишонч узоқ йиллар давомида паст даражадалигича қолиб кетмоқда.
Инфографикада сиёсатчилар бошқа касблар билан солиштирилган ҳолда ҳам кўрсатилган. Масалан, олимларга ишонч ҳар уч мамлакатда тахминан 35–36 фоизни ташкил этган. Полицияга нисбатан ишонч 22–35 фоиз оралиғида. Журналистларга ишонч эса мамлакатга қараб 7–16 фоиз оралиғида қайд этилган.
Сўнгги йилларда маълумотлар манбаларига нисбатан шубҳа ортиб бориши, “фейк янгиликлар” ҳақидаги баҳслар ва ижтимоий тармқдаги ахборот муҳити ҳам аҳолининг умумий ишонч кўрсаткичларига таъсир қилмоқда. Инфографикада келтирилган рақамлар жамоатчилик кайфиятидаги ушбу узоқ муддатли ўзгаришларни яна бир бор тасдиқлайди.