Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ғазога тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича ҳалигача келишувга эришгани йўқ

АҚШ Ғазога тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича ҳалигача келишувга эришгани йўқ

Ҳозирча ҳеч бир давлат АҚШга ўз қўшинларини Ғазо секторига халқаро барқарорлик кучлари таркибида жойлаштиришга розилик бергани йўқ.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, шу ҳафта бошида Давлат департаменти 70 дан ортиқ давлатга барқарорлаштириш кучларига ҳарбий ёки молиявий ёрдам сўраб сўров юборган. Нашрнинг ёзишича, Вашингтон "Италия ва Франция каби яқин иттифоқчилар, шунингдек, кичикроқ давлатлар, жумладан, Мальта ва Сальвадор" билан алоқа ўрнатган. Хабарда таъкидланишича, Яқин Шарқ давлатлари, жумладан Саудия Арабистони ва БАА аллақачон Ғазода тинчлик ўрнатиш саъй-ҳаракатларини молиялаштириш бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда. Номи ошкор этилмаган АҚШ расмийсига кўра, 19 давлат ўз қўшинларини юбориш ёки бошқа ёрдам кўрсатишдан манфаатдор эканлигини билдирган.

Бироқ, The Wall Street Journal нашри таъкидлаганидек, ҳозирча ҳеч бир хорижий давлат ўз мажбуриятини олмаган, чунки барқарорлаштириш кучлари ваколати Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати жангариларини қуролсизлантириш учун кенгайтирилиши хавфи мавжуд.

Киритилди: 11:10 14.12.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!