АҚШ Форс кўрфазидаги қатор мамлакатларни 3 ноябрга белгиланган Конгрессга оралиқ сайловлардан кейин Эронга қарши қисқа, аммо жадал ҳарбий амалиёт ўтказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
The Wall Street Journal газетаси хабар беришича, бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Пентагон Яқин Шарқдаги ҳужумга учраши мумкин бўлган ҳарбий базалардан америкалик ҳарбий хизматчиларни эвакуация қилган. Айни вақтда АҚШ Қуролли кучлари минтақадаги ўқ-дори захираларини тўлдирмоқда, бомбардимончи самолётлар ва қирувчилар эса эҳтимолий зарбаларга тайёрланмоқда.
Газета манбаларининг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳозирча Эронга қарши ҳарбий операцияни қайта бошлаш бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Бироқ у сайловлардан кейин кенг кўламли ҳужум уюштириш вариантига мойил экани айтилмоқда.
Эҳтимолий зарбалар нишонлари қаторига Эроннинг инфратузилма объектлари ва ядровий иншоотлари кириши мумкин.