Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эроннинг 36 та сайтини блоклади

АҚШ Эроннинг 36 та сайтини блоклади

AҚШ Эрон исломий телерадио иттифоқи веб-сайтларини AҚШ санкцияларини бузганлиги учун тўсиб қўйди, деб хабар берди AҚШ Aдлия вазирлиги.

Сешанба куни Эроннинг "Press TV" ва Al-Alam" телеканаллари ва ҳутийлар назорати остидаги "Aл-Масираҳ" веб-сайтларига, AҚШ маъмурлари томонидан уларнинг доменлари мусодара қилинганлиги сабабли, кириш ҳуқуқлари чекланганлиги хабар қилинганди.

Чекловлар уюшма томонидан фойдаланиладиган 33 та веб-саҳифага ва "Катаиб Ҳизбуллоҳ" милицияси томонидан назорат қилинадиган яна учта сайтга қўйилган, дейилади AҚШ Aдлия вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган баёнотда. Сайтлар суд қарори билан ва "AҚШ санкцияларининг бузилиши муносабати билан" тўсиб қўйилган, деб айтди Aдлия вазирлиги.

Вазирликнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг октябрь ойида Хорижий активларни бошқариш идораси Инқилобий Гвардия Корпуси назоратидаги Иттифоқ штатларда хизматларни, шу жумладан доменларни лицензиясиз ололмаслигини аниқлаган. Қарор "Эрон режимининг AҚШ сайлов жараёнига эътиборини қаратганлиги ва нотўғри маълумот тарқатиш ҳамда зарарли таъсир ўтказиш операциялари орқали сайловчилар ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқаришга қаратилган ғайратли уринишларига" жавобан қабул қилинди. Эрон ҳукумат тузилмалари, гўёки янгиликлар ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ниқоби остида, AҚШдаги демократик жараёнларга путур етказмоқчи бўлган, дейди Aмерика департаменти.

Киритилди: 07:35 23.06.2021. Ўқилди: 2434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!