АҚШ Молия вазирлиги Эрон ҳарбий-саноат комплекси учун халқаро таъминот занжирлари билан шуғулланувчи 21 компания ва 17 жисмоний шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Департамент веб-сайтига кўра, чекловлар Эрон, Хитой, Гонконг, Германия, Туркия, Португалия ва Уругвайдаги баллистик ракеталар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, вертолётлар ва ҳарбий самолётлар учун технология ва ускуналар етказиб берувчи ташкилот ва воситачиларга тааллуқлидир.
АҚШнинг қайд этишича, бу тармоқлар Эронга ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва АҚШ қўшинлари, кемалари ва фуқароларига таҳдид солади. Санксияланган компаниялар ва жисмоний шахсларнинг АҚШдаги барча активлари блокланади ва улар билан операцияларни амалга ошириш тақиқланади. Ҳуқуқбузарликлар фуқаролик ёки жиноий жавобгарликка, шу жумладан хорижий молия институтлари учун иккинчи даражали санксияларга олиб келиши мумкин.