Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия 500 километргача масофага зарба беришга қодир “Искандер-М” оператив-тактик ракета комплексини ва 480 километргача масофага учувчи “Кинжал”аэробалистик ракеталарини модернизация қилган. "Россия ракеталари аввал оддий траектория бўйлаб учиб, кейин кескин бурилиш ёки бошқа мураккаб ҳаракатларни бажаради, бу эса уларга Patriot тизимининг ракета тутқичларидан қочишга имкон беради", дея ёзмоқда нашр. Маълумотларга кўра, сўнгги ойлар ичида Украина Россия баллистик ракеталарини анча камроқ тутиб олишга муваффақ бўлмоқда. Агар август ойида ҳаво мудофааси тизимлари 37 фоиз ракеталарни тутиб олган бўлса, сентябр ойида бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган. Маълумот учун, Patriot Россия баллистик ракеталарини йўқ қила оладиган Украина Қуролли кучларида мавжуд ягона ҳаво мудофаа тизими ҳисобланади.