Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Яна бир Хитой маҳсулотининг Ўзбекистонга киришига тақиқ қўйилди

Яна бир Хитой маҳсулотининг Ўзбекистонга киришига тақиқ қўйилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси томонидан Тошкент шаҳри, Ўрикзор бозорида сотилаётган, Хитойда ишлаб чиқарилган “Nawas” радиатори бўйича назорат хариди амалга оширилди.

Ўтказилган синовлар натижасида ушбу радиатор амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Алюминий радиаторнинг сувга тегиб турадиган деворининг қалинлиги меъёр бўйича камида 1,5 мм бўлиши кераклиги белгиланган бўлса-да, амалда 1,42 мм экани аниқланган.

Шунингдек, иситиш асбоблари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган максимал ишчи босимдан камида 2,5 баравар юқори босимда статик мустаҳкамликка синовдан ўтказилганда, “Nawas” радиатори талабга жавоб бермади. Меъёрий ҳужжатларга кўра, намуналар 4,5 МПа (45,6 кгф/см²) босимга чидамли бўлиши керак, бироқ 4,0 МПа (40,3 кгф/см²) босимда синов пайтида радиатор юзасида ёрилиш кузатилди.

Шу сабабли, мазкур маҳсулотнинг Ўзбекистон ҳудудига киришига тақиқ қўйилди.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Киритилди: 11:15 02.10.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!