Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эронга янги зарбалар берди, Теҳрон Қувайтдаги базаларга жавоб қайтарди

АҚШ Эронга янги зарбалар берди, Теҳрон Қувайтдаги базаларга жавоб қайтарди


АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилишича, Иорданияда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлгани ортидан Эрондаги нишонларга зарбалар берилган.

Ҳужумлар Ҳўрмуз бўғозидаги таҳдидларни чеклаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига жавоб сифатида ҳам изоҳланди.

Эрон бунга жавобан Қувайтдаги "Ал-Удейри" лагерининг ўқ-дорилар омбори ҳамда "Али ас-Салем" авиабазасидаги Patriot мажмуалари радарларига зарба берганини маълум қилди.

The New York Times хабарига кўра, Эроннинг Иорданиядаги АҚШ базаларига берган зарбалари оқибатида бир неча $21 млнлик Black Hawk вертолёти шикастланган, 5 нафар ҳарбий яраланган.

Киритилди: 21:41 19.07.2026. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!