АҚШ Эронга урушни якунлаш учун 15 банддан иборат талаб ва таклифларни юборган — The New York Times.
Газета маълумотларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида воситачи сифатида Покистон армияси Бош штаби бошлиғи Саййид Асим Мунир иштирок этган бўлиб, у Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқаларга эга.
Қўшма Штатларнинг Эронга қўйган талаб ва таклифлари қуйидагилардан иборат:
1. Эронга қарши барча санкцияларни бекор қилиш;
2. АҚШ томонидан фуқаролик ядровий дастурини (электр энергияси олиш учун) ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
3. Санкциялар қайта жорий этилмаслигига кафолат бериш;
4. Эроннинг ядровий дастурини белгиланган чекловлар доирасида тўхтатиб туриш;
5. Эронга тегишли бойитилган уранни келишилган назорат остида ва муайян ҳажмда сақлаш;
6. Ракета дастурини кейинги босқичда сони ва масофаси бўйича чекловлар билан қайта кўриб чиқиш;
7. Ядровий технологиялардан фуқаролик ва ноҳарбий мақсадлардан ташқари фойдаланишни чеклаш;
8. Мавжуд ядровий салоҳиятни ривожлантиришни тўхтатиш;
9. Уранни бойитиш қувватларини кенгайтиришни тақиқлаш;
10. Эрон ҳудудида қурол сифатида фойдаланиладиган ядровий материал ишлаб чиқаришни тақиқлаш;
11. Барча бойитилган материални келишилган жадвал асосида Атом энергияси бўйича халқаро агентликка топшириш;
12. Натанз, Исфаҳон ва Фордодаги ядровий объектларни йўқ қилиш;
13. Халқаро мониторинг ва текширув механизмларини жорий этиш;
14. Режанинг босқичма-босқич амалга оширилиши келишувларга риоя этилиши билан узвий боғлиқ бўлиши керак;
15. Томонлар ўртасида хавфсизлик бўйича қўшимча минтақавий келишувлар тузиш.