Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги можарони тугатиш бўйича 15 банддан иборат режани Эрон расмийларига юборди.
Бу ҳақда The New York Times нашри АҚШ маъмурияти расмийларига таяниб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Покистон ҳужжатни етказиб беришда воситачи сифатида иштирок этган.
Таъкидланишича, режа Эрон раҳбарияти билан қай даражада баҳам кўрилгани ва Теҳрон уни музокаралар учун асос сифатида кўриб чиқишга тайёрми ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Манбаларга кўра, ҳужжатда Эроннинг ракета ва ядро дастурлари, шунингдек, навигация эркинлиги масалалари кўриб чиқилади.