АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолтс Вашингтон Эрон нефти етказиб беришини чеклаш чоралари доирасида Хитойга йўл олган кемаларни текшириш эҳтимолини истисно қилмади.
У CBS саволига жавобан эҳтимолий операциялар ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди, аммо барча вариантлар ҳали ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидлади.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқдан ташқаридаги халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ савдо кемалари ва танкерларини мусодара қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.
Маълумотларга кўра, 13 апрелдан буён АҚШ денгиз флоти Ҳўрмуз бўғозининг ҳар икки томонидаги Эрон портларига кирувчи ва чиқувчи денгиз транспортини назоратга олган.
Вашингтоннинг билдиришича, Эрон билан алоқаси бўлмаган кемалар Теҳронга бож тўламаган тақдирда эркин ҳаракатланиши мумкин.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида минтақадаги блокада ҳозирча давом этмоқда.