12 апрель куни бўлиб ўтадиган АҚШ-Эрон музокараларига АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уитткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи бошчилик қилади. Бу ҳақда The New манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, музокаралар шанба куни бўлиб ўтади, бу ҳақда Эроннинг икки юқори мартабали дипломати билан 2015 йилда ядровий музокараларда иштирок этган собиқ эронлик дипломат Сейид Ҳусайн Мусавиян маълум қилган.
Газета манбалари, шунингдек, Эроннинг руҳий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ билан музокаралар бўйича ўз позициясини ўзгартирганини қайд этган. Уларнинг айтишича, АҚШ президентининг 7 апрелдаги нутқидан сўнг Хоманаий тўғридан-тўғри музокараларга киришишга тайёр бўлиши мумкин.
12 апрелдаги билвосита музокаралар ўзаро ҳурмат ва самарадорлик муҳитида ўтса, томонлар келажакда тўғридан-тўғри мулоқотга ўтишни истисно қилмайди.