АҚШ маъмурияти вакили Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тайёрланаётган келишув фақат икки томон муносабатларига эмас, балки кенгроқ минтақавий тинчлик жараёнига ҳам дахлдор эканини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, келишув Эрон билан бир қаторда Ливан, Исроил ва Форс кўрфази давлатларини ҳам қамраб олади. Оқ уй ушбу келишувни АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари, жумладан Исроил ва араб давлатлари қўллаб-қувватлашига ишонч билдирган.
Баёнот Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг Тель-Авив Эрон ва Ливанга қарши зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақидаги чиқиши ортидан янгради. АҚШ томони эса Исроил музокаралар жараёнидан хабардор бўлганини маълум қилди.