Қўшма Штатлар Эрон билан давом этаётган уруш сабабли ўз омборида қурол-яроғ захиралари камайиб кетгани ҳақида Европа давлатларини огоҳлантирди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Вашингтон аввал тузилган шартномалар бўйича қурол етказиб бериш муддатларини орқага суришга мажбур бўлмоқда, чунки бор имкониятлар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга йўналтирилган.
Мазкур кечикишлар, айниқса, Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларига салбий таъсир кўрсатиши айтилмоқда. Ушбу давлатлар қурол-яроғларни АҚШнинг хорижий ҳарбий савдо (FMS) дастури доирасида сотиб олган, бироқ уруш туфайли керакли ўқ-дори ва ҳарбий техникаларни ўз вақтида қабул қила олмайдиган бўлишди.
Экспертларнинг фикрича, бу вазият АҚШ ҳарбий захираларининг муҳим турдаги қуроллар бўйича жиддий даражада камайганини кўрсатади.