Қўшма Штатлар Куба ҳукуматига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш ниятида эмас.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп New York Post газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Йўқ, чунки Куба ҳукумати ўз-ўзидан қулаб тушади. Куба учун ишлар ёмон кетмоқда", деди у Куба тупроғида ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш нияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Трампнинг қўшимча қилишича, Гавана иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва энергия таъминотида Каракасга жуда боғлиқ.