Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ дунёнинг энг кучли мураббийларидан бирини олиб келмоқчи

АҚШ дунёнинг энг кучли мураббийларидан бирини олиб келмоқчи

АҚШ футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийлигига Хосеп Гвардиолани тайинлашни устувор вазифа сифатида кўрмоқда. Агар испаниялик мутахассис таклифни рад этса, америкаликлар бошқа номзодларга мурожаат қилиши мумкин.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт Гвардиолага муқобил вариантлардан бири ҳисобланади.

Бироқ Саутгейтнинг ўзи АҚШ терма жамоасини бошқаришга унчалик қизиқиш билдирмаяпти. Шу сабабли федерация рўйхатида Бельгия ва Португалия терма жамоаларининг собиқ устози Роберто Мартинес ҳамда «Ньюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт раҳбарлигида Англия терма жамоаси икки марта Европа чемпионати финалига қадар етиб борган ва ҳар икки сафар кумуш медалларни қўлга киритган. Шунингдек, жамоа 2018 йили Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ярим финалга чиққан эди.

АҚШ терма жамоасини бунга қадар бошқариб келган Маурисио Почеттино эса «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимини эгаллади.

Киритилди: 15:34 15.11.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар