Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ дипломатларига Саудия Арабистонида хавфсизлик чекловлари жорий этилди

АҚШ дипломатларига Саудия Арабистонида хавфсизлик чекловлари жорий этилди

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонидаги америкалик дипломатларга мамлакатнинг учта аэропортидан фойдаланишни олдиндан келишиш мажбуриятини юклади.

Бу ҳақда АҚШнинг Ар-Риёддаги элчихонаси сайтида маълум қилинди.

Вазирлик, шунингдек, Америка фуқароларига ҳаво транспортидан фойдаланмасликни ва автомобиль ёки поездларда ҳаракатланишни тавсия қилди.

Шунингдек, дипломатларга Яман чегарасидан 32 километрдан яқин масофага бориш тақиқланди. Чекловлар Яманнинг “Ансар Аллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) томонидан амалга оширилаётган зарбалар фонида жорий этилган.

Эндиликда америкалик давлат хизматчилари Даммам ва Жидда шаҳарлари аэропортларидан фойдаланиш учун махсус рухсатнома олишлари керак. Аввалроқ Давлат департаменти Ар-Риёддаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортдан фойдаланишга худди шундай чекловлар киритган эди.

Киритилди: 15:55 12.10.2026. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!