Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюради

АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюради

Жорий йилнинг 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот бермоқда.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6-9 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларида бўлганди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар ўтказган.

Киритилди: 11:27 21.05.2022. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!