Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар 10 декабрь куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди.
Суҳбатда Яқин Шарқдаги вазият, шунингдек, жорий кун тартиби ва Лотин Америкаси ва Африкада қўшма ташаббуслар учун имкониятлар муҳокама қилинган.
Саар Давлат котибига кўрсатган ёрдами ва Исроил билан узоқ йиллик дўстлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда, шунингдек, Гаагадаги Халқаро жиноий суд фаолияти ва унинг Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга нисбатан чиқарган қарорлари муҳокама қилинди.
Ғазо секторидаги вазиятга келсак, исроиллик вазир Қуддус АҚШ президенти Дональд Трамп режасига кўра ХАМАСни қуролсизлантириш ва анклавни демилитаризация қилишни талаб қилаётганини таъкидлади.