АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Теҳронда Хамас Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишидан сўнг ўч олмасликни сўраб Эронга хабар етказди, деб хабар берди CNN манбага таяниб.
Телеканал суҳбатдошига кўра, Блинкен Қатар ҳукумати раҳбари ва ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан суҳбат чоғида ундан бу хабарни Эрон томонига ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракатига етказишни сўраган.
Манба таъкидлаганидек, Қатар шайхи АҚШ Давлат котибининг илтимосини бажаришга рози бўлди.