АҚШ ҳукумати, Вашингтонга кўра, Америка фуқароларининг сўз эркинлиги ҳуқуқларини бузишга алоқадор бўлган хорижий амалдорлар ва шахслар учун янги виза чеклаш сиёсатини жорий этишга қарор қилди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Х ижтимоий тармоғида ёзган.
"Жуда узоқ вақт давомида америкаликлар сўз эркинлиги ҳуқуқларидан фойдалангани учун хорижий ҳукуматлар томонидан жаримага тортилди, таъқиб қилинди ва ҳатто айбланди. Бугун мен америкаликларни цензура қилишда иштирок этган хорижий расмийлар ва шахсларга нисбатан қўлланиладиган янги виза чекловлари сиёсатини эълон қиламан", - деди у.