АҚШ бюджети тақчиллиги ўтган йили 320 миллиард долларга ошиб, 1,7 триллион долларни ташкил этди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ва Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлими раҳбари Шаланда Янгнинг қўшма баёнотида айтилган.
Ҳужжатда айтилишича, 30 сентябрда якунланган 2023 молия йилида АҚШ бюджети харажатлари 6,1 триллион доллардан, даромадлари эса 4,4 триллион доллардан ошган. Шундай қилиб, бюджет тақчиллиги 2022 молия йили маълумотларига нисбатан 320 миллиард долларга ошиб, қарийб 1,7 триллион долларни ташкил этади.
Баёнотга кўра, бу АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 6,3 фоизига тўғри келади.