Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ бутун дунё бўйлаб пиёдаларга қарши миналардан фойдаланмоқчи

АҚШ бутун дунё бўйлаб пиёдаларга қарши миналардан фойдаланмоқчи

Бу ҳақда Тhe Washington Post нашри манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмурияти Байден даврида жорий этилган тақиқни бекор қилди. Пентагон раҳбари томонидан имзоланган меморандумга мувофиқ, жанговар ҳаракатларга раҳбарлик қилувчи қўмондонларга бундай миналарни қўллаш ваколати берилди.

"Трамп маъмурияти Байден давридаги Корея ярим оролидан ташқари пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишни тақиқловчи сиёсатни бекор қилди," - деб ёзади газета АҚШ ҳарбий вазири Пит Хегсет томонидан 2 декабрда имзоланган ҳужжатда.

Нашрнинг ёзишича, ҳужжатда Хегсет АҚШни 90 кун ичида пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш бўйича янги сиёсатни ишлаб чиқишга чақирган.

Бундан ташқари, ҳужжатда АҚШ ер устидаги миналарни зарарсизлантиришда бошқа давлатларга ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи миналарга қарши гуманитар ҳаракатлар дастурини бекор қилгани айтилади.

Киритилди: 21:37 20.12.2025. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!