АҚШ Молия вазирлиги Бразилия Федерал Олий суди судьяси Алешандр ди Мораисга нисбатан илгари киритган санкцияларни бекор қилди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг сайтида эълон қилинган хабарномада маълум қилинган.
Ҳужжатда бу қарорнинг сабаби кўрсатилмаган. АҚШ чекловлари де Мораиснинг рафиқасига ҳам тааллуқли бўлмайди.
АҚШ Молия вазирлиги судьяга қарши санксияларни июль ойи охирида Жанубий Американинг собиқ президенти Жаир Болсонарога қарши иш, шунингдек, АҚШ компаниялари иштирокидаги жараёнлар туфайли эълон қилди.
Кейин АҚШ молия вазири Скотт Бессент де Мораис АҚШ ва Бразилия фуқаролари ва компанияларига қарши "ноқонуний жодугар ови"да иштирок этганини айтди. АҚШ Молия вазирлиги судьяни "цензуранинг репрессив кампанияси, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши, шунингдек, Болсонарога қарши сиёсий сабабларга кўра таъқиблар учун жавобгар" деб ҳисоблади.