Қўшма Штатлар ҳукумати Хитойнинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш режасини бошқа давлатлар қўллаб-қувватлашидан қўрқади.
Бу ҳақда Bloomberg АҚШ маъмурияти вакилига таяниб хабар берди.
“АҚШ томонидан қўйилган шарт-шароитлардан қатъий назар, тўлиқ рад этиш Хитойга бошқа давлатларга Вашингтон тинчликдан манфаатдор эмаслигини исботлаш имконини бериши мумкин”, дейилади мақолада.
Қайд этилишича, Вашингтон “Хитой таклифи юзасидан бурчакка тақалиб қолишдан” қўрқади.