G7 саммити якунларидан сўнг АҚШ Давлат котиби Марко Рубио журналистларнинг Россия Украинадаги урушни тўхтатишга тайёрми, деган саволига жавоб берди.
«Биз фақат ўз кўзларимиз билан гувоҳ бўлаётган ҳолатлар бўйича хулоса чиқаришимиз мумкин. Улар бутун Донецкни олмоқчи эканини очиқ айтди ва табиийки, Украина бундай шартга рози бўлмайди. Россия Украина қабул қила олмайдиган талабларни қўйган ва айни вақтда вазият шу нуқтада музлатиб қўйилди», — деди Рубио.
Аввалроқ Ғарб нашрлари Россия Анкориждаги учрашувда айнан шу талабни илгари сургани ҳақида хабар берган эди.