Комил Алламжонов бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.
Учрашувда қатор муҳим тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «C5+1» учрашуви ҳамда Майами шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитининг кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.