Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жорж Вашингтон даврида зарб қилинган танга аукционда сотилди

Жорж Вашингтон даврида зарб қилинган танга аукционда сотилди

АҚШнинг илк тангаларидан бири Жорж Вашингтон президентлиги даврида зарб қилинган. У аукционда тахминан 2,93 миллион долларга сотилди, деб хабар беради РИА Новости.

— 1792 йилда зарб қилинган беш центлик танга Heritage аукционида сотилди. Аукцион давомида Рональд Фирман коллекциясидан ушбу ноёб ёдгорлик учун 66 та таклиф келиб тушди ва унинг нархи рекорд даражадаги 2,928 миллион долларга етди, — дейилади аукцион уйи хабарида.

Аукцион 8-9 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Ушбу танга АҚШ нумизматикаси тарихидаги энг тарихий аҳамиятга эга ёдгорликлардан бири ҳисобланади.

2013 йилда ушбу номдаги тангалар учун ўрнатилган аукцион рекорди янгиланди ва янги нарх аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпга ошди.

Аукцион ижрочи директори Тодд Имхофф натижани танганинг Америка нумизматикасининг энг юқори даражадаги артефактлари орасида ўрнини кўрсатувчи муносиб кўрсаткич сифатида таърифлади.

Танганинг марказида Озодлик бюсти тасвирланган. Унинг атрофида инглиз тилида: “Озодлик — фан ва саноатнинг ибтидоси” деган ёзув бор. Танганинг пастки қисмида зарб қилинган йили — 1792 йил кўрсатилган.

Киритилди: Бугун 04:20. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!