У ўзининг Республикачилар партияси съездидаги нутқида ҳам «Биз космосда Америка раҳбариятининг янги даврини бошлаймиз, Америка Ойга биринчи аёлини юборади ва АҚШ Марсда ўз байроғини кўтарган биринчи давлат бўлади» деб айтган.
Шунингдек, Трамп маъмурияти Artemis деб номланган Ой бўйича дастури қайта тикланишини эълон қилди. Бу дастур доирасида Ойда инсоннинг доимий бўлиши ва ортга қайтиши режалаштирилган.
НАСАнинг янги ой дастури доирасида келажакда инсоннинг Ой юзасига ва орқага қайтиш парвозлари амалга ошириладиган ойга яқин бўлган Gateway станциясини яратиш ғоясини ишлаб чиқилмоқда.
АҚШ бир неча бор таъкидлаганидек, НАСА бу дастурни тижорат шериклари билан ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳолда амалга оширмоқда, шунингдек, у, ўз навбатида, бу йўналишда халқаро ҳамкорликка ҳам умид қилмоқда.