Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ август ойигача дефолтга дуч келиши мумкин

АҚШ август ойигача дефолтга дуч келиши мумкин

Агар АҚШ Конгресси қарз шифтини кўтармаса, мамлакат август ойига қадар давлат қарзи бўйича дефолтга дуч келиши мумкин.

“Репорт” хабарига кўра , бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бесцентнинг қонун чиқарувчи орган раҳбарларига йўллаган мактубида айтилади.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг август ойида нақд пул етишмаслигини кутиш ўринли. Вазирнинг фикрича, Конгресс танаффусга чиқишидан олдин АҚШнинг тўлиқ ишончи ва кредитини сақлаб қолиш учун қонунчилар июл ойи ўрталаригача қарз лимитини ошириши керак.

Гап шундаки, август ойигача мамлакат 36,2 триллион доллардан ошган қарзини тўлаш учун маблағ етишмайди.

Киритилди: 10:05 10.05.2025. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!