Трамп маъмурияти Толибон билан Афғонистондаги Баграм ҳаво базасида чекланган Америка ҳарбий мавжудлигини тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари базадан терроризмга қарши операцияларни ўтказиш жойи сифатида фойдаланмоқчи.
Музокаралар дастлабки босқичда, Америка томонида эса президентнинг гаровга олинганлар бўйича махсус вакили Адам Бейлер уларни бошқармоқда.
Аввалроқ Al Jazeera телеканали Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Зокир Жалолга таяниб, Кобул АҚШ президенти Дональд Трампнинг Афғонистондаги Баграм ҳаво базасини Америка назоратига қайтариш ниятини рад этишини маълум қилганди.