АҚШ Адлия вазирлиги Google монополиясига барҳам бериш учун компанияни мажбурий тартибда бўлиб юбориш тўғрисида судга ариза киритди. Агар суд вазирлик таклифига кўнса, у Американинг сўнгги 40 йилдаги антитраст чораларидан бири бўлади.
Вазирлик Google қидирув тизими орқали Google Play, Android ва Chrome платформаларини реклама қилишни тақиқламоқчи. Бундан ташқари, Google бошқа қидирув сервисларига инвестиция киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Қолаверса, компания Apple ва Samsung сингари йирик компаниялар билан эксклюзив келишувлар тузолмайди.
Августда суд Google қидирув бозорининг 90%ига эгаллаб олгани, интернет реклама бозорининг катта қисмини назорат қилиши, қолаверса, ўз монопол мавқеини сақлаб қолиш учун турли хатти-ҳаракатларни амалга ошириб келгани туфайли монопол компания деб топган эди.
Google компанияси декабрь ойида ўз чора-тадбирлар режасини тақдим этишини билдирган.