ЕХҲТ мазкур қарордан хавотир билдириб, уни «шаклланган демократик амалиётдан чекиниш» деб атади.
Ташкилот маълумотларига кўра, АҚШнинг қарори 1990 йилда ЕХҲТга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларга зид. Ушбу мажбуриятлар сайлов жараёнини такомиллаштириш мақсадида халқаро кузатувчиларни таклиф қилишни ҳам назарда тутади.
ЕХҲТ вакиллари 2002 йилдан буён АҚШдаги 12 та федерал сайловда, жумладан, олтита оралиқ сайловда кузатув олиб борган.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Мария Телалиан сайловларни кузатиш сайловчилар, сайлов органлари, номзодлар ва кенг жамоатчиликка сайлов жараёнининг мустақил ҳамда холис баҳосини беришини таъкидлади.
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Пере Жоан Понс ҳам АҚШнинг 2026 йилги оралиқ сайловларига ташкилот кузатувчиларини таклиф қилмаслик қароридан афсус билдирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ икки ўн йилдан ортиқ вақт давомида федерал сайловларда ЕХҲТ кузатувчиларини қабул қилиб келган.