Энг катта зарар Фордо ядро мажмуасига етди. B-2 Spirit бомбардимончилари 5–6 дона оғир GBU-57A/B бункербузар бомбаларни ташлади. Ҳар бир бомба тахминан 13,6 тонна оғирликда бўлиб, ичида 2,5 тоннали кучли портловчи модда мавжуд. Бу бомбалар ер остидаги мустаҳкам иншоотларни йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган. Дональд Трамп уран сентрифугалари тўлиқ йўқ қилинганини маълум қилиб, операцияни “АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий лаҳза” деб атади. Оқ Уй ҳужум пайтидаги вазият хонасидан олинган суратларни эълон қилди.
🇮🇷 Эрон ҳужумлар бўлганини тасдиқлади, шунингдек, ходимлар эвакуация қилинганини ва зарар тан олинадиган даражада эмаслигини билдирди. Теҳрон ядро дастурини давом эттиришини эълон қилди ва АҚШни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблаб, “қайтиб бўлмас оқибатлар” билан таҳдид қилди.
🇮🇱 Исроил хавфсизлик чоралари кучайтирилди, ҳаво макони ёпилди. Бош вазир Нетаньяху Трампга миннатдорлик билдирди.
🇾🇪 Шу орада Яман АҚШ ва Исроилга уруш эълон қилиб, Қизил денгиздаги америкалик кемаларга ҳужум қилишини маълум қилди. Трамп Эронни тинчликка чақирди, бироқ янги зарбалар билан таҳдид қилди. АҚШда сиёсий бахс авж олди: республикaчилар операцияни қўллаб-қувватлади, демократлар эса Конгрессни четлаб ўтганлик учун танқид қилди.