Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ 19 давлат фуқароларининг иммиграция сўровларини кўриб чиқишни тўхтатди — NBC News

АҚШ 19 давлат фуқароларининг иммиграция сўровларини кўриб чиқишни тўхтатди — NBC News

Ушбу 19 давлат қаторига Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Сиэрра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла киради, дея хабар бермоқда телеканал.

АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг июн ойидаёқ ушбу мамлакатлар фуқароларига Қўшма Штатларга киришга тўлиқ ёки қисман чекловлар жорий этган эди.

The New York Times газетасининг ёзишича, янги чекловлар биринчи навбатда Қўшма Штатларнинг Green card ва фуқаролик дастурлари учун берилган аризаларга тааллуқли. 2 декабр куни айрим иммигрантлар уларнинг Green card суҳбатлари учун тайинланган учрашувлари тушунтиришсиз бекор қилингани ҳақида хабар берган эди.

Чекловларнинг кучайтирилиши ноябр ойи охирида Вашингтонда Оқ уй яқинида содир бўлган отишмадан сўнг амалга оширилди. Ҳодиса оқибатида Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна бир нафари оғир яраланди. Полициянинг маълум қилишича, гумонланувчи Афғонистон фуқароси бўлган.

Киритилди: Бугун 17:57. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!