Қора денгиздаги танкерларга қилинган ҳужумларга жавобан Россия Украина портлари ва у ерга келаётган кемаларга зарбаларини кенгайтиради.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
"Агар танкерларга ҳужумлар давом этса, биз Украинага ёрдам бераётган давлатлар кемаларига қарши жавоб чораларини кўриб чиқамиз. Умид қиламанки, Киев ва унинг ортида турганлар Қора денгиздаги кемаларга ҳужумни давом эттиришга арзийдими ёки йўқми, деб ўйлашади", - деди у.