"Apple" бутунлай янги "Apple Watch X" ни ишлаб чиқмоқда. Соат янги дизайнда ишлаб чиқарилади ва анча юпқароқ бўлади - бу 7 сериядан кейинги биринчи йирик янгиланиш. Тўққизинчи авлод эса ташқи кўринишда ўзгармайди.
Маълумки, "Apple Watch X"гa қон босими сенсори ўрнатилади. Экран мини "LED" технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади - бу қурилмани бир зарядда кўпроқ вақт хизмат қилишини таъминлайди.
Қурилма 2024 ёки 2025 йилларда чиқиши кутиляпти - бу "Apple" ақлли соатларининг 10 йиллигига тўғри келади.