Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АПЛ. “Манчестер Сити” Холанднинг дубли эвазига “Эвертон”ни мағлуб этди

АПЛ. “Манчестер Сити” Холанднинг дубли эвазига “Эвертон”ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Эвертон” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Беллашувда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эрлинг Холанд учрашувнинг 58-дақиқасида ҳисобни очди, 63-дақиқада эса дубль расмийлаштирди.

Бу ғалабадан сўнг “Манчестер Сити” 16 очко билан Англия чемпионати жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Эвертон” эса 11 очко билан 10-поғонада жойлашган.

Келаси турда “шаҳарликлар” 26 октябрь куни сафарда “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади. “Эвертон” эса шу куни ўз майдонида “Тоттенхэм Хотспур”ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига. 8-тур
2025 йил 18 октябрь, шанба.
Манчестер Сити (Манчестер) - Эвертон (Ливерпуль) - 2:0
Голлар: 1:0 — Холанд (58'), 2:0 — Холанд (63')

Киритилди: 23:45 18.10.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!