Англия чемпионатининг 15-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Сандерленд"ни мағлуб этди - 3:0.
Дастлабки гол 31-дақиқада Рубен Диаш томонидан киритилди. 35-дақиқада Йошко Гвардиол ҳисобдаги фарқни оширди, 65-дақиқада Фил Фоден ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳимоячиси Люк О'Найен тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
"Манчестер Сити" очколарини 31 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида "Астон Вилла"ни (30 очко) ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. "Сандерленд" 23 очко билан еттинчи ўринга тушиб кетди.
АПЛ. 15-тур
6 декабрь, 20:00
Манчестер Сити - Сандерленд - 3:0
Голлар: Рубен Диаш, 31 (1:0). Гвардиол, 35 (2:0). Фоден, 65 (3:0)
Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол (Аке, 70), ОРайли, Матеус Нунес, Гонсалес, Фоден (Рейндерс, 69), Бернарду Силва (Льюис, 82), Доку, Шерки (Савио, 82), Холанн (Мармуш, 69)
Сандерленд: Руфс, Баллард, Гертрейда, Альдерете, Хьюм (ОНайен, 88), Мукьеле, Садики (Мандл, 72), Джака (Адингра, 72), Ле Фе, Траоре (Тальби, 56), Изидор (Бробби, 56)
Огоҳлантиришлар: Гвардиол, 37
Четлатиш: О`Найен, 90