Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ. «Манчестер Сити»дан йирик ғалаба, Ҳусанов захирадан майдонга тушди

АПЛ. «Манчестер Сити»дан йирик ғалаба, Ҳусанов захирадан майдонга тушди

Англия Премьер-лигаси 17-тур ўйинида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Шаҳарликлар" сафида Эрлинг Холанд дубль қайд этди. Яна бир гол Тиджани Рейндерс ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.

"Сити" 37 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Бир захира ўйини бор бўлган "Арсенал" ҳисобида 36 очко бор.

"Вест Хэм" 13 очко билан 18-поғонада.

АПЛ. 17-тур
20 декабрь, 20:00. «Этихад»
Манчестер Сити - Вест Хэм - 3:0
Голлар: Холанд, 5 (1:0). Рейндерс, 38 (2:0). Холанд, 69 (3:0)
Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, О`Райли, Матеус Нунес, Гонсалес (Ҳусанов, 67), Рейндерс (Льюис, 67), Бернарду Силва (Мукаса, 75), Шерки (Савио, 67), Фоден, Холанд
Вест Хэм: Ареола, Килман, Тодибо, Уокер-Питерс, Магасса, Поттс (Мавропанос, 79), Скарлз (Майерс, 64), Фернандеш (Родригес, 79), Саммервилл (Уилсон, 79), Лукас Пакета (Соучек, 78), Боуэн
Огоҳлантиришлар: Гонсалес, 28 - Боуэн, 41

Киритилди: 23:28 20.12.2025. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!