Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ клуби бош мураббийини ишдан олиши мумкин

АПЛ клуби бош мураббийини ишдан олиши мумкин

"Ноттингем Форест" бош мураббийи Анге Постекоглу ишсиз қолиш хавфи остида. Австралиялик сентябрь ойи бошида "ўрмончилар" бошқарувига келган, аммо натижаларни яхшилай олмаган - еттита ўйинда бешта мағлубият ва иккита дуранг. Журналист Грэм Бейлининг маълум қилишича, 60 ёшли мураббий Премьер-лигада "Челси"га қарши уй учрашувида муваффақиятсизликка учраса, истеъфога чиқарилиши мумкин. Учрашув шанба куни (Тошкент вақти билан 16:30) бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анге Постекоглу икки йил давомида "Тоттенхэм"ни бошқарган эди. "Шпорлар" раҳбарияти ўтган ёзда Европа Лигасидаги ғалабага қарамай, мутахассисни истеъфога чиқарган эди.

"Ноттингем Форест" Англия чемпионатининг 7-туридан кейин турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:53 18.10.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!