Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ. Икки футболчи четлатилган ўйинда «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни мағлуб этди

АПЛ. Икки футболчи четлатилган ўйинда «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ўртасидаги учрашув якунланди. Манкунианликлар ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Манчестердаги "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтди.

5-дақиқада лондонликлар дарвозабони Роберт Санчес қизил карточка олди. 14-дақиқада Бруну Фернандеш ҳисобни очиб, "қизил иблислар"ни олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Каземиро устунликни икки баравар оширди. Бироқ у 45+5-дақиқада иккинчи сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.

80-дақиқада Трево Чалоба "Челси" сафида ҳисобни қисқартирди. Ўйин сўнгида лондонликлар босимни оширишди, аммо "МЮ" ғалабани ушлаб қолишга муваффақ бўлди.

Мазкур ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед" 7 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. "Челси" эса 8 очко билан 6-ўринда жойлашган.

Келаси турда "қизил иблислар" 27 сентябрь куни "Брентфорд"га қарши майдонга тушади. Шу куни "Челси" ўз майдонида "Брайтон энд Хоув Альбион"ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига. 5-тур
20 сентябрь 2025-йил, шанба. 21:30
Манчестер Юнайтед — Челси - 2:1
Голлар: 1:0 Фернандеш — 14'; 2:0 Каземиро — 37'; 2:1 Чалоба — 80'
Четлатишлар: Каземиро — 45+5' / Санчес — 5'

Киритилди: 23:56 20.09.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!