Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ливерпуль" ўйинида ғолиб аниқланмади - 0:0. Ўйин Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди.
"Канонирлар" 4 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, меҳмонлар бирорта аниқ зарба бера олишмади.
"Арсенал" очколарини 49тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Ливерпуль" 35 очко билан 4-поғонада бормоқда.