Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Антон Силуанов русларга доллар керак эмаслигини айтди

Антон Силуанов русларга доллар керак эмаслигини айтди

Россия молия вазири Антон Силуанов фуқароларга доллар керак эмаслиги, уларга рубль ишлатган маъқулроқлигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Силуанов жамғармаларни федерал кредит облигацияларида сақлашни ва узоқ муддатли жамғарма дастурига қўшилишни маслаҳат берди.

Федерал кредит облигацияларини сотиб олинг. Бу ишончли, фойдали ва даромадли сармоя. Мана, нимага эътибор қаратиш керак. Шунинг учун, агар бирор тийинингиз бўлса, молия бозорига киритинг, афсусланмайсиз, деди у.

Силуанов Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар жорий этилганидан сўнг, доллар ва евро мамлакат учун «заҳарли қоғоз»га айланганини айтди. Шунингдек, у «назоратдан ташқари эмиссия» туфайли доллар барқарор валюта бўла олмаслигини таъкидлади.

Муаммо шундаки, улар бу пулларни ўзлари чоп этади, уларни сотиб олади, Америка Қўшма Штатлари облигацияларини харид қиладилар, чунки улар ҳамон доллар ишончли ва барқарор валюта деган тушунчада яшайди, деди вазир.

Киритилди: 19:32 12.11.2024. Ўқилди: 2949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!