Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Anthropic АҚШ полициясига қотиллик ҳақида ёлғон хабар юборди

Anthropic АҚШ полициясига қотиллик ҳақида ёлғон хабар юборди

Anthropic компаниясининг сунъий интеллекти синов жараёнида Филадельфия полициясига очилмаган қотиллик иши бўйича эҳтимолий гувоҳ ҳақида ёлғон хабар юборди. Ваҳоланки, полиция сайтида мазкур гувоҳга мос келадиган гумонланувчи тавсифи умуман мавжуд бўлмаган.

«Эҳтимол, менда ушбу иш бўйича маълумот бор», деб ёзган сунъий интеллект. Шундан сўнг дастур жиноят содир этилган вақтда ҳодиса жойи яқинида бўлган ва тавсифга мос келадиган шахсни эслаётганини билдирган. Бироқ тизим алоқа маълумотлари учун ажратилган майдонни бўш қолдирган, хабар эса спам сифатида белгиланган.

Ҳодиса ҳақида полиция фақат бир неча ой ўтгач, июль ойи ўрталарида хабар топган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари бундай кечикишни «қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» деб баҳолаган. Anthropic компанияси эса воқеани фақат сентябрь ойи охирида синов натижаларини қайта текшириш жараёнида аниқлаганини маълум қилган.

Синов давомида сунъий интеллект тасодифий веб-сайтларда турли вазифаларни бажариши керак бўлган. Дастурга аккаунтлар яратиш ва харидларни амалга ошириш тақиқланган, аммо онлайн шаклларни тўлдириш ва юбориш имконияти тегишли тарзда чекланмаган.

Натижада сунъий интеллект АҚШ Давлат департаментининг веб-сайти орқали Америка визасини олиш учун ҳам 20 та ариза юборган.

Киритилди: 18:35 10.10.2026. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!