Қиш мавсумида (Жанубий яримшарда қиш июндан августгача давом этади) Антарктида атрофидаги денгиз музларининг ҳажми 2023 йилда 16,96 миллион квадрат километрлик минимал даражага тушди.
Бу ҳақда АҚШ миллий муз ва қор маълумотлар маркази (NSIDC) тадқиқотида айтилади.
Бу йил Антарктидадаги денгиз музларининг максимал майдони олдинги антирекорддан – 1 миллион квадрат километрдан кам бўлди. Шундай қилиб, минтақа Миср ҳудудига тенг муз майдонларисиз қолди.
Сайёрамизнинг бошқа қутбида – Арктикада ёз мавсуми охирида денгиз музининг майдони 4,23 миллион квадрат километрни ташкил этди, бу 45 йиллик кузатувлар давомида олтинчи энг паст кўрсаткичдир.
NSIDCнинг маълумот беришича, Антарктика денгиз музлари 2016 йилдан буён кескин чекинишни бошлаган.
Соҳил музларининг йўқолиши Антарктида қирғоқларида кучли тўлқин таъсирини юзага келтиради. Бундан ташқари, муз қатламларининг заифлашиши денгиз сатҳининг кўтарилишини тезлаштиради, деб хабар беради mail.ru.